Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур Ўзбекистонда болалар боғчалари тармоғини қурмоқчи
Ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 20 йил тўлди. Шу вақт мобайнида икки томонлама бизнес форумлар мунтазам равишда ташкил этилиб, Ўзбекистон идоралари вакиллари сингапурлик ҳамкасблар билан тажриба алмашишди.

Пойтахт ҳокимлигига Сингапурнинг «Modern Montessori International» компанияси раиси Т.Чандру ва «CISTECH International Pte Ltd» компанияси директори Б.Мекани ташриф буюрди. Сингапур вакиллари «Modern Montessori International» Ўзбекистонда болалар боғчалари тармоғини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишда Сингапур компаниялари иштирокини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкентга келдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сингапур ишбилармонларига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва томонлар Сингапурнинг кадрлар тайёрлаш бўйича марказ ҳамда марказ қошида - болалар таълим муассасаларини қуриши масаласини муҳокама қилишди.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025