Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлигида инвесторларнинг 20 дан ортиқ лойиҳалари муҳокама этилди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Бугун 22 сентябрь куни пойтахт ҳокимлигида навбатдаги “Инвестор куни” бўлиб ўтди. Унда Бектемир, Олмазор туманларидан ташриф буюрган тадбиркор ва инвесторларнинг 20дан ортиқ лойиҳалари муҳокама этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тақдим этилган лойиҳалар ижтимоий соҳа объектлари, хусусан замонавий меҳмонхона, кутубхона, тиббиёт марказлари, савдо ва кўнгил очар масканлар, кўп қаватли автотураргоҳлар ҳамда янги уй-жой комплексларни барпо этишни кўзда тутади.
“Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев лойиҳаларнинг аввало, янги ишчи ўринлари яратилиши ва аҳоли манфаатларига ҳар томонлама мос бўлиши зарурлигини таъкидлади. Хусусан, Ортиқхўжаев Олмазор туманида йиллик товар айланмаси 5 миллион АҚШ доллари бўлган “Denta servis” хусусий стоматология ва тиббиётда оғриқсизлантирувчи дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона лойиҳаси билан танишди. Пойтахт ҳокими лойиҳани қўллаб-қувватлаб, пойтахтда сифатли хизмат кўрсатувчи тиббиёт марказлари кўпайишига ишонч билдирди”, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, тавсия этилган лойиҳаларнинг 80 фоизи маъқулланган.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026