Жаҳон | 17:00 / 23.09.2018
29532
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Сурия келажаги учун энг катта хавфни айтди

Mike Hutchings/Pool Photo via AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриядаги Фрот дарёсининг шарқий қирғоғини энг хавфли ҳудуд деб атади.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудда Сурия курдларининг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари назорат ўрнатган.

«Айни вақтда бу террорчилик ботқоғи Сурия келажаги учун энг катта хавф ҳисобланади», деган Эрдўған.

У бу «ботқоқ» Анқаранинг айрим иттифоқчилари кўмаги билан кенгайиб бораётганини таъкидлаган. Президент бу сўзлари билан Қўшма штатлар Суриядаги мухолифатчи курдларни қўллаб-қувватлашига ишора қилган.

Мавзуга оид