10:23 / 24.09.2018
3226

Матбуот ва ахборот агентлиги ягона интерактив ахборот тизимини йўлга қўймоқда

Фото: 123RF

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан нашриёт ва матбаа корхоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ягона интерактив ахборот тизимини йўлга қўйиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ушбу тизимни ишга туширишдан асосий мақсад – нашриёт ва матбаа корхоналари реестрини юритиш тизимини ахборотлаштириш, соддалаштириш, нашриётлар томонидан тақдим этилаётган ҳисоботларнинг интерактив базасини яратиш, китоб ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхалари ҳисобини юритишдир.

Интерактив ахборот тизимини йўлга қўйиш орқали замонавий ахборот технологиялари ёрдамида қўшимча мониторинг ва назорат механизмлари яратилади. Шунингдек, контрафакт китоб маҳсулотлари чоп этилишининг олдини олиш, ноқонуний фаолият юритаётган корхоналарни аниқлаш, маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш бўйича тезкор тизим шаклланади.

Top