Спорт | 20:10 / 24.09.2018
8464
2 дақиқада ўқилади

ОФК президенти Тошкентга келди

Ўзбекистонга Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ислом Каримов номидаги «Тошкент халқаро аэропорти»да ушбу мартабали меҳмонни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги мутасаддилар кутиб олишди. ОФК президентининг ташрифидан мақсад, ОФК Ижроқўмининг Тошкентда биринчи маротаба ўтказилаётган йиғилишида иштирок этишдир.

26 сентябрь куни Тошкент шаҳри ушбу йиғилишга мезбонлик қилади. Бугун шунингдек, Ўзбекистонга ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон ҳам етиб келган.

«Пойтахтимиз бундай тадбирга биринчи марта мезбонлик қилаётганини алоҳида эътироф этиш керак. ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишининг айнан юртимизда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради», дейилган хабарда.

Йиғилиш Тошкент шаҳридаги «International» меҳмонхонасида ўтказилади.

Мавзуга оид