16:03 / 24.09.2018
39201

Олимлар қай ҳолатда ухлаш соғлиқ учун зарарлигини аниқлашди

Фото: Depositphotos

Америкада жойлашган Майо шифохонаси мутахассислари қай ҳолатда ухлаш инсон саломатлиги учун зиён эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда ўтказилган тадқиқотларга таяниб Bustle портали хабар бермоқда.

Қўлга киритилган натижаларга кўра, қоринни ерга бериб ухлаш саломатлик учун ўта хавфлидир. Бу ҳолатда инсон тўлиқ нафас ололмайди. Бундан ташқари, бу вазиятда бўйин соҳасидаги мушаклар қотиб қолади. Бу эса томирлар учун зарарлидир. Айнан мана шундай ҳолатда ухлаш ички органларга кучли босим ўтказар экан.

Top