13:28 / 25.09.2018
5883

Боливия президенти АҚШга нисбатан навбатдаги айблов билан чиқди

Фото: REUTERS

Боливия президенти Эво Моралес Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси доирасида ОАВга интервью берар экан, АҚШни Лотин Америкасини бўлиб юборишга ҳаракат қилганликда айблади.

“Қўшма Штатлар ҳар доимгидек бизни бўлиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Жанубий америкаликлар иттифоқи ташкил этилганидан буён бизга нисбатан турли босимлар бўлмоқда. Биз Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган ва кафолатлайдиган лойиҳа устида ишлаяпмиз”, - деди Моралес.

У, шунингдек, Хитой, Россия ва Европа билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятида эканлигини ҳам гапириб ўтди.

Top