МРБ 4 та давлат ҳақида катта кўламли маълумот тўплаши маълум қилинди
Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жина Хаспел бошқарманинг Россия, Хитой, Эрон ва Шимолий Корея ҳақида катта кўламли маълумот тўплаш режалари ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда 24 сентябрда Луисвилл университетида илк омма олдидаги нутқида айтиб ўтди.
Хаспел “энг мураккаб масалалар бўйича маълумот тўпланиши кўпроқ молиялаштирилишига” ваъда берган.
NBC телеканалининг таъкидлашича, “мураккаб масалалар” ибораси бу 4 та давлатга қарши қаратилган разведка фаолияти учун шартли ибора ҳисобланади.
“Бу мураккаб давлатларга нисбатан разведка маълумотлари йиғишдаги бўшлиқларни тўлдиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз охирги йиллар давомида террорчиликка қарши кураш сабабли иккинчи планга ўтиб қолганди”, деб қўшимча қилган Хаспел.
Хаспел МРБ директори лавозимига май ойида тайинланган. У бошқармага раҳбар бўлган илк аёл ҳисобланади. Бунгача Хаспел МРБ директорининг махфий операциялар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
23:25
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
00:36
Москва аэропортида Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41 / 21.12.2024