Жиззахдаги фермер хўжалиги шийпонидан 1,5 килограммдан ортиқ марихуана топилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, 2018 йилнинг 22 сентябрь куни Жиззах вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ҳудудлардаги тезкор бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Пахтакор туманида яшовчи У.Б. 36,86 гр. марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди.
Унинг ёнида яна 64 гр. миқдорда марихуана борлиги аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, У.Б. ишлаётган фермер хўжалиги шийпонидан 1 кг. 580 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.
Ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
15:25 / 15.12.2024
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
18:54 / 10.12.2024
Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
11:45 / 01.12.2024