Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар смартфон ва планшетлар руҳий касалликларга олиб келишидан огоҳлантиришди
Фото: Pixabay
CHEO тадқиқот институти олимлари болалар ва ўсмирларнинг электрон гаджетлардан фойдаланиши мия фаоллигини камайтириши ва нормал ривожланишга тўсқинлик қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. Пировард натижада, смартфон ва планшетлар уйқусизлик, асаб ва руҳий касалликларга олиб келиши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, 20 боладан биригина гаджетдан тўғри фойдаланади, қолганлари эса ўз кун тартибини бузган ҳолда гаджетлардан фойдаланишда суиистеъмолликка йўл қўяди. Шифокорларнинг тавсияларини мунтазам инобатга олмайдиган болаларнинг синовдан ўтказилиши уларда ақлий қобилиятлар пасайгани, аҳволларининг умумий ёмонлашганини кўрсатган.
Олимлар мобил қурилмалар орқали интернет ва ижтимоий тармоқларга муккасидан кетишнинг оғир оқибатларидан бири сифатида руҳий касалликлар эканини таъкидлаб ўтишган. Бундай касалликларни даволаш жиддий аралашувни талаб қилади.
Мавзуга оид
22:20 / 04.12.2025
Энг оммабоп букламафонлар аниқланди
20:14 / 04.12.2025
2026 йил смартфон бозори учун оғир келиши айтиляпти
14:15 / 03.12.2025
Ҳиндистон ҳукумати смартфонларда ўчириб бўлмайдиган давлат иловасини жорий этмоқда
18:09 / 03.11.2025