14:30 / 27.09.2018
45265

Тошкентда янги йўл белгисини ўрнатиш бошланди 

Пойтахтда светофорнинг қизил чироғига, барча йўл ҳаракати иштирокчиларини ўтказиб юборган ҳолда ўнгга бурилиш ҳуқуқини берувчи йўл белгисини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу йўл белгиси чорраҳаларда транспорт ўтказувчанлигини ошириш учун жорий этилмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳаракат иштирокчиларига (пиёдаларни ҳам йўл берган ҳолда светофорнинг қизил чироғига ҳам фақатгина ўнгга бурилиш мумкин. Лекин  ҳаракат давомида бошқа ҳаракат иштирокчиларига хавф туғдирилмаслиги шарт.
 
Бу йўл белгиси ўрнатилган чорраҳалардаги видео-камералар томонидан светофорнинг қизил чироғига бошқа ҳаракат иштирокчиларига йўл берган ҳолда ўнгга бурилиш қоидабузарлик сифатида қайд этилмайди.
 
Ушбу белги қуйидаги чорраҳаларда ўрнатилади:
 
1. Фурқат – Ислом Каримов чорраҳаси
2. Афросиёб – Бешёғоч кўчалари чорраҳаси
3. Форобий – ТҲАЙ кўчалари чорраҳаси
4. Шароф Рашидов – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳаси
5. Шароф Рашидов – Навоий кўчалари чорраҳаси
6. Навоий – Амир Темур кўчалари чорраҳаси
7. Осиё – Амир Темур кўчалари чорраҳаси
8. Осиё – Оққўрғон кўчалари чорраҳаси
9. Мирзо-Улуғбек – Паркент кўчалари чорраҳаси
10. Ислом Каримов – Амир Темур кўчалари чорраҳаси
11. Қатортол – Муқимий кўчалари чорраҳаси
12. Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳаси
13. Чилонзор – КҲАЙ кўчалари чорраҳаси
14. Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳаси
15. Талабалар – Қамарнисо кўчалари чорраҳаси
16. Беруний – Сақичмон кўчалари чорраҳаси
17. КҲАЙ – Кичик Бешёғоч кўчалари чорраҳаси
18. КҲАЙ – Қатортол кўчалари чорраҳаси
19. КҲАЙ – Шароф Рашидов кўчалари чорраҳаси
20. КҲАЙ – Беруний кўчалари чорраҳаси
21. Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳаси
22. Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳаси

Top