Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вьетнам президенти дафн этилди
Вьетнамнинг собиқ президенти, 21 сентябрда ҳаётдан кўз юмган Чан Дай Куанг пойтахт Ханойдан 90 км жанубда жойлашган Нинбинь вилоятида дафн этилди.
Дафн маросими Куанг туғилиб-ўсган Кимшон уездидаги Куангтхиен жамоасида ҳарбий эҳтиром билан ўтган. Ундан аввал марҳум президент билан миллий мудофаа вазирлиги мотам залида видолашув бўлиб ўтган.
Ханойда минглаб одамлар миллий байроқ билан ёпилган президент тобутини кузатиб қолган. Шундан кейин тобут Нинбинга етказилган.
Чан Дай Куанг қон саратонининг кам учровчи тури билан оғир курашдан кейин 62 ёшида вафот этди. Унинг ўрнига вице-президент Данг Тхи Нгок Тхинь вақтинчалик тайинланган. Янги президент миллий йиғин аъзолари томонидан сайланади.
Мавзуга оид
12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар
22:49 / 11.02.2025
Руминия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди
14:12 / 26.01.2025
250 йилдан буён ўзгармай келаётган сиёсат ва қонун устуворлиги – АҚШ қандай қилиб қудратли давлатга айланди?
20:03 / 30.12.2024