Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Енгил атлетикачи гўшт туфайли мусобақалардан четлатилишига бир бахя қолди
Фото: EPA-EFE/GERRY PENNY
Америка Допингга қарши кураш агентлиги (USADA) кучли допингдан фойдаланишда айбланган спортчи Уилл Клэйни оқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Клэйнинг таҳлил намуналарида кленбутерол топилган. Муаммони ўрганиб чиққач, агентлик тақиқланган модда Олимпия ўйинларининг уч карра ғолиби организмига тасодифан тушиб қолган, деган хулосага келди.
USADA аъзоларининг фикрига кўра, допинг тести ижобий натижа кўрсатган, сабаби Мексикада Клэй кленбутерол билан зарарланган гўштни истеъмол қилди. Мексика ва Хитой каби мамлакатларда ушбу моддалардан ҳайвонлар тезроқ оғирликка эга бўлиши учун ишлатишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони допинг тестидан ўтолмаганди.
Мавзуга оид
16:43 / 23.12.2025
Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти, электр сотиш 58 фоизга ошди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
13:20 / 10.12.2025
Лимон, гўшт, метан. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар
15:06 / 22.11.2025
Камқонликни енгишга ёрдам берувчи самарали 5 маҳсулот
07:33 / 18.11.2025