Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия Исроилни «тийиб қўйди»
Фото: РИА Новости
Haaretz нашри журналисти Гидеон Левининг фикрича, Россия Сурияга С-300 зенит ракета комплексларини етказиб бериш орқали Исроилни «тийиб қўйишга» муваффақ бўлди. Матн Haaretz газетасида эълон қилинган.
Журналистнинг билдиришича, сўнгги йилларда Исроил «назоратдан чиқиб кетди» ва бошқа давлатларни бомбардимон қилишга киришиб кетди, Россия эса унинг таъсирини чексиз эмаслигини ва АҚШ уни абадий ҳимоя қила олмаслигини эслатиб қўйди.
«Россия анчадан бери ҳеч ким тинчлантира олмаган ёш болани тийиб қўйганинг учун раҳмат», - деб ёзади Леви.
Унинг билдиришича, Исроилга бундай чекловлар «ҳаводек» зарур, чунки сўнгги вақтларда ушбу мамлакат «назоратдан чиқиб кетди» ва Сурияни тўсиқсиз бомбардимон қилиб келди. Журналистнинг фикрича, Россия Сурияга С-300 жўнатиб, Исроилга «у тушунадиган тилда» хабар йўллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ил-20 кескинликнинг хавфли намунасига айлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:27 / 15.12.2025
Украина ҳарбийлари Россия сувости кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
19:30 / 15.12.2025
Миграция агентлиги Москвадаги муҳтож мигрантларни вақтинчалик яшаш жойи билан таъминлайди
16:31 / 15.12.2025