Ўзбекистон | 17:05 / 28.09.2018
16775
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Давлат раҳбари 27 сентябрь куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Президентлар Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор объектларга ташриф буюрди.
 
Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди. 

Ўзбекистон делегацияси Тошкентга жўнаб кетди. Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси бош вазири Қоҳир Расулзода кузатиб қўйди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид