Жаҳон | 08:49 / 29.09.2018
32561
1 дақиқада ўқилади

АҚШ прокуратураси Сайфулло Соипов учун ўлим жазосини талаб қилди

Фото: AP

АҚШ прокуратураси 2017 йилнинг 31 октябрь куни Нью-Йоркда террорчилик ҳаракати содир этган, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соипов учун қатл этиш тарзидаги жазони талаб қилди. Бу ҳақда NBC News.

Телеканал маълумотларига кўра, Нью-Йорк штатида энг олий жазо 1953 йилдан бери қўлланилмаган.

Таъкидланишича, Соиповнинг адвокатлари прокуратура қароридан норози эканликларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сайфулло Соиповнинг адвокатлари Трампдан норози экани, у ўз баёнотлари билан терговга босим ўтказаётгани айтилганди.

Нью-Йоркда теракт содир этиш ва саккиз кишини ўлдиришда айбланаётган асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соиповнинг адвокатлари фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг баёнотлари билан терговга босим ўтказмоқда. 

Мавзуга оид