13:20 / 30.09.2018
15485

Элнур Абдураимов профессионал боксдаги дебютида ғалаба қозонди

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов АҚШда профессионал боксдаги биринчи жангини ўтказди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, дебют баҳсда Абдураимовга америкалик боксчи Арон Жамил Холлис рақиблик қилди. Ўзбекистонлик боксчи ушбу жангда рақибини нокаутга учратиб, проф рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.

Маълумот учун, Холлис бугунги кунгача профессионал боксда 12та жанг ўтказган. Уларнинг 4тасида ғалаба қозонган (2таси нокаут билан). 8та жангда эса мағлубиятга учраган (5таси нокаут).

Top