Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли иш ўринлари сифати ёмонлиги учун Қирғизистонни тарк этаётганлиги айтилди
Фото: knews.kg
Қирғизистонда меҳнат соҳасидаги вазият оғир ва гап нафақат иш ўринлари, балки биринчи навбатда уларнинг сифати ҳақида бормоқда, деди Халқаро меҳнат ташкилотининг миллий координатори Болот Ороков.
«Қирғизистонда бўш иш ўринлари кўп, аммо фуқаролар уларда ишлашни истамайди», — деди у.
Унинг айтишича, иш сифатига бир нечта омиллар таъсир кўрсатади.
«Албатта, бу иш ҳақи. Иш ҳақи миқдори мамлакатдаги умумий меҳнат самарадорлигига боғлиқ. Қирғизистонда кўплаб иш ўринлари паст самарали ҳисобланади ва бу кам даромадли деганидир. Иккинчи омил – меҳнатнинг инсон саломатлиги ва ҳаётига нисбатан хавфсизлиги. Учинчиси —инсон иш ўрнини йўқотганида суяниши мумкин бўлган кучли ижтимоий ҳимоя тизими», — дея қайд этди Болот Ороков.
Мавзуга оид
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
20:56 / 16.01.2026
Қирғизистонда телеканалларга рус тилидаги контент намойиши қисман чекланди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026