Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг янги имкониятлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди музокараларни кенг доирада давом эттиришди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, музокарада савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, юқори технологиялар, тиббиёт, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари муҳокама қилинган.
Ҳиндистон кўп аҳоли ва улкан иқтисодий имкониятларга эга, саноати ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Юқори технологиялар, инновациялар, дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор ҳисобланади.

Мазкур соҳалар ривожига катта эътибор қаратаётган Ўзбекистон учун Ҳиндистоннинг тажрибаси ва технологиялари муҳим. Ҳиндистон учун ҳам изчил ривожланаётган, инвесторларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон истиқболли ҳамкордир.

Мавзуга оид
12:04 / 03.02.2026
Трамп: Ҳиндистон Россиядан нефт харид қилишни тўхтатишга рози бўлди
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
23:47 / 30.08.2025
Нобел мукофоти Трамп ва Моди орасига совуқлик туширди – ОАВ
18:31 / 28.08.2025