15:14 / 02.10.2018
8172

Физика бўйича Нобель мукофоти лазер физикаси соҳасидаги кашфиётлар учун берилди

2018 йилги физика бўйича Нобель мукофоти лазер физикаси соҳасидаги кашфиётлари учун Артур Эшкин, Жерар Мур, Донна Стриклэндга берилди.

Фото: vesti.ru

Бу ҳақда Швеция Қироллик фанлар академиясининг физика бўйича Нобель қўмитаси томонидан сешанба куни эълон қилинди.

Лауреатларни тақдирлаш маросими анъанага кўра 10 декабрь куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тиббиёт бўйича бу йилги Нобель мукофоти саратонга қарши курашган олимларга берилгани хабар қилинганди

Top