Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони АҚШ ёрдамисиз 2 ҳафта ҳам дош бера олмайди – Трамп
Саудия Арабистони қироли Салмон Абдулазиз Ол-Сауд АҚШ кўрсатаётган ҳарбий ёрдамсиз 2 ҳафта ҳам дош бера олмайди. Буни АҚШ президенти Дональд Трамп Миссисипи штатида тарафдорлари олдидаги нутқида айтиб ўтди.
Трамп ўз нутқида бошқа давлатлар ўз ҳудудларида америкалик ҳарбийлар борлиги учун сарф-харажатларни қоплашлари зарурлигини яна бир марта таъкидлаб ўтган.
«Саудия Арабистони бой, тўғрими? Менга қирол Салмон ёқади, бироқ унга «Қирол, биз сизни ҳимоялаймиз, агар биз бўлмаганимизда 2 ҳафта ҳам дош беролмасдингиз. Сиз қуролли кучларимизга ҳақ тўлашингиз керак», деб айтдим», дея Трампнинг сўзларини келтирган The New York Times.
Пентагон сайтида таъкидланишича, америкалик ҳарбийлар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда жойлашган бўлиб, маҳаллий кучларни тайёрлаш билангина шуғулланади.
Мавзуга оид
10:41
Венесуэла нефт соҳасини хусусий инвесторлар учун очди
08:46
АҚШ Кубага нефт етказиб берувчи давлатларга қарши бож жорий этмоқда
23:08 / 29.01.2026
Трамп Путиннинг Украинага зарбаларни бир ҳафтага тўхтатишга розилигини айтди
20:27 / 29.01.2026