Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турар жойни нотурар жойга онлайн ўтказиш мумкин
Фото: Pixabay
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ҳақида қарорни олиш бўйича хизмат тақдим этилди.
Хизмат нархи ва тўлаш тартиби
Аризани кўриб чиқиш учун давлат божи қуйидаги миқдорларда тўланади
• Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10%.
• Тошкент шаҳрига энг кам ойлик иш ҳақининг 20%.
• Туманлар ва шаҳарлардаги туманлар ҳудуди учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30%.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сон «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир.
Хизматни кўрсатиш муддати: 8 кун ичида.
Хизматдан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин.
Мавзуга оид
16:39 / 08.08.2025
Олмаота шаҳрининг юқори қисмларида кўп қаватли турар жойлар қуришга мораторий жорий этилади
11:01 / 07.03.2025
Болалар учун кундузги парвариш хизмати ташкил қилинади
13:22 / 03.03.2025
Хизматлар соҳасига 3 млн киши жалб қилинади
13:51 / 28.02.2025