14:35 / 05.10.2018
24206

Жанубий Корея собиқ президенти порахўрлик учун 15 йилга қамалди

Фото: AFP

Жанубий Корея собиқ президенти Ли Мён Бак порахўрлик учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

2008 йилдан 2013 йилгача президентлик лавозимини эгаллаган Жанубий Корея собиқ раҳбарини турли компаниялар, жумладан, Samsung’дан пора сифатида 10 миллион доллар миқдорида пул олишда айблашмоқда. Ли Мён Бакнинг ўзи қўйилган айбларни инкор этяпти.

Ли Мён Бак қамоққа тушиб қолган Жанубий Кореянинг тўртинчи президенти бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хенинг қамоқ муддати 25 йилгача оширилганди.

Top