21:17 / 06.10.2018
6058

АПЛ. «Тоттенҳэм» ғалаба қозонди, «Уотфорд» йирик ҳисобда ютқазди ва бошқа натижалар

Англия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди. 

«Тоттенҳэм» ўз майдонида «Кардифф» билан беллашди ва 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. Бу натижадан сўнг, «Тоттенҳэм» 18 очко билан 3-ўринга чиқиб олди.

Чемпионат стартида пешқадамлар орасида бўлган «Уотфорд» ўз майдонида «Борнмут»га йирик ҳисобда ютқазди ва 8-ўринга тушиб кетди.

АПЛ, 8-тур
6 октябрь

Лестер – Эвертон 1:2
Голлар: 0:1 – 7 Ришарлисон, 1:1 – 40 Рикарду Перейра, 1:2 – 77 Сигурдссон. 
Четлатиш: Морган (Лестер, 63).

Бёрнли – Ҳаддерсфилд 1:1
Голлар: 1:0 – 20 Воукс, 1:1 – 66 Шиндлер. 

Кристал Пэлас – Вулверҳэмптон 0:1
Гол:
 0:1 – 56 Доэрти. 

Тоттенҳэм – Кардифф 1:0
Гол:
 1:0 – 8 Дайер. 
Четлатиш: Роллс (Кардифф, 58).

Уотфорд – Борнмут 0:4
Голлар: 
0:1 – 14 Брукс, 0:2 – 33, пенальти Кинг, 0:3 – 45 Кинг, 0:4 – 47 Уилсон. 
Четлатиш: Кабаселе (Уотфорд, 32).

Top