Жаҳон | 08:50 / 06.10.2018
6873
1 дақиқада ўқилади

Ғазо секторида жароҳат олган фаластинликлар сони 370 кишидан ошди

Фото: AFP

Исроил армияси билан тўқнашувлар натижасида Ғазо сектори чегарасида камида 376 нафар фаластинлик жароҳатланди. Бу ҳақда WAFA хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, тўқнашувлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, Исроил ҳарбийлари фаластинликларга қарши ўқотар қуроллардан фойдаланмоқда.

Аввалроқ, Ғазо сектори чегарасида Исроил армияси билан тўқнашувларда 20 мингга яқин одам иштирок этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтонда Фаластинни озод қилиш ташкилоти офиси ёпилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид