09:38 / 15.10.2018
40204

GM Uzbekistan яна бир автосалон билан келишувни бекор қилди

Фото: GM Uzbekistan

«Ўзавтосаноат» АЖ мониторинг вақтида аниқланган қоидабузарликлар оқибатида GM Uzbekistan АЖ «Ҳумо Автосавдо» МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилаётганлигини маълум қилди.

Келишувнинг бекор қилинишига GM Uzbekistan автомобиллари савдосида шаффофлик бўлмаганлиги, компания томонидан эълон қилинган акцияларининг муносиб ташкил қилинмаганлиги, автосалон томонидан келишув шартларининг доимий равишда бузиб келинганлиги, автосалон фаолиятидаги коррупция, автомобилларни етказиб беришда сунъий бронлаш ҳолатлари, харидорларга мавжуд автомобиллар хусусида нотўғри маълумотлар тақдим этилганлик, расмийлаштиришда амалга оширилган қонунбузарлик каби ҳолатлар сабаб бўлган. 

«Шунингдек, автосалон тозалик ва гигиена талабларига риоя қилмаганлиги мижозларнинг қулай шароитларда автомобиль харид қилишига тўсқинлик қилган», - дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «ТошкентАвтосавдо» МЧЖ автосалони директори ишдан бўшатилганди.

Top