00:32 / 21.10.2018
7013

Тайванда мустақиллик тарафдорларининг катта намойиши бўлиб ўтди

Тайванда Хитойдан мустақил бўлишнинг минглаб тарафдорлари 20 октябрда Тайбэйдаги оммавий намойишга чиқишди. Бу ҳақда Taiwan New нашри ёзмоқда.

Намойишчилар Демократик прогрессив партия бош қароргоҳи ёнида тўпланиб, Хитойдан мустақил бўлиш бўйича референдум ўтказилишини талаб қилишган. Намойишчилар Пекин томонидан таҳдидлар тобора кўпаётганидан хавотир билдиришган.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, намойишда 130 мингдан кўпроқ одам иштирок этган.

Top