Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Номаълум шахслар Сороснинг Нью-Йоркдаги уйи почта қутисига бомба ташлаб кетишди
Фото: Pascal Lauener/Reuters
Ҳуқуқ-тартибот органлари америкалик миллиардер Жорж Сороснинг уйидаги почта қутисида портловчи қурилма топдилар. Бу ҳақда The New York Times газетаси Уэстчестер округи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига асосан хабар бермоқда.
Маҳаллий полициянинг айтишича, Бедфорддаги Сорос қароргоҳи ходими ичида портловчи қурилма бўлган пакетни топган. У топилмани одамлар кам бўладиган жойга олиб бориб, шундан кейин бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларини хабардор қилди.
Нашрдан таъкидлашларича, воқеа жойига етиб келган мутахассислар қурилмани назорат остида портлатишган.
Бундан ташқари, газетадан қўшимча қилишларича, Сорос ҳозирги вақтда уйда йўқдир.
Мавзуга оид
19:21 / 10.11.2025
Биргина ҳазилни деб аэропортда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
08:13 / 22.09.2025
Берлинда Иккинчи жаҳон уруши давридаги иккита бомба топилди
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
18:19 / 05.09.2025