Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дори-дармон» дорихоналар тармоғи Америка компанияси бошқарувига ўтди
«Дори-дармон» дорихоналар тармоғининг бошқаруви Американинг United Investment Healthcare компаниясига ўтди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Американинг United Investment Healthcare Group компанияси «Дори-Дармон» устав капиталидаги давлат улушини (71 фоиз) қўлга киритади.
Қайд этилишича, мазкур қарор «Дори-дармон» компанияси бошқаруви самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш ҳамда аҳоли ва республика тиббиёт муассасаларини сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
“Дори-Дармон” компанияси дори сифатида фойдаланиладиган наркотик психотропик дори воситаларини давлат касалхоналарига етказиб берадиган ягона таъминотчи саналади.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025
НАТО Шимолий Европа мудофааси бўйича штабни АҚШга кўчиради
08:40 / 05.12.2025