18:43 / 25.10.2018
15704

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон 8 ой ичида илк марта кўтарилишга эришди

Фото: Tribuna.Uz

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини маълум қилди. Унда Ўзбекистон термаси аввалги ўрнидан 2 поғона юқорилаб, 1254 очко билан 94-ўринда қайд этилган.

Рейтингнинг янги талқинида Бельгия терма жамоаси етакчи бўлиб турибди. Ўтган ойда Франция ҳам бельгияликлар билан бир хил очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда қайд этилган эди. Кучли ўнликда бундан ташқари фақат бир ўзгариш бор: 5-6 ўринлардаги Англия ва Уругвай термалари бу сафар ўрин алмашишган.

1. Бельгия  - 1733 очко
2. Франция - 1732 (-1)
3. Бразилия - 1669
4. Хорватия - 1635
5. Англия - 1619 (+1)
6. Уругвай - 1617 (-1)
7. Португалия - 1616
8. Швейцария - 1598
9. Испания - 1594
10. Дания - 1584

11. Колумбия; 12. Аргентина; 13. Чили; 14. Германия; 15. Нидерландия; 16. Мексика, 17. Швеция; 18. Уэльс; 19. Италия; 20. Перу.

МДҲ терма жамоаларининг 7 таси юзликка кирган, улар орасидан Ўзбекистон 6-ўринда қайд этилди. Эктор Купер мураббийлигидаги жамоа Осиё термалари ичида яна Қатар билан ўрин алмашиб, 13-поғонага қайтди.

МДҲ терма жамоалари
27. Украина (+2)
41. Россия (+5)
78. Беларусь (+2)
90. Қирғизистон (+1)
92. Грузия (+1)
94. ЎЗБЕКИСТОН (+2)
98. Эстония

ОФК терма жамоалари
30. Эрон (+3)
42. Австралия (+1)
50. Япония (+4)
53. Жанубий Корея (+2)
72. Саудия Арабистони (+2)
74. Сурия
75. Хитой (+1)
81. БАА (-4)
82. Ливан (-5)
84. Уммон (+1)
89. Ироқ
90. Қирғизистон (+1)
94. ЎЗБЕКИСТОН (+2)
96. Қатар (-2)
97. Ҳиндистон
99. Фаластин (+1)

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойидаги кўтарилиш (77-ўриндан 72-ўринга)дан сўнг илк марта ўз ўрнини яхшилашга муваффақ бўлди. Ўтган ойлар давомида жамоа ё ўз ўрнини сақлаб қолаётган, ёки ундан пастлаб кетаётган эди.

Top