15:53 / 25.10.2018
10382

Ўзбекистонда нотариуслар сони кескин оширилди

Фото: Pixabay

Аҳолининг нотариал хизматларга эҳтиёжининг ошганлиги нотариал идораларда навбатларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Ушбу муаммони ечиш мақсадида Адлия вазирлиги республика бўйича нотариал идоралар ходимлари сонини 665 нафарга кўпайтирди. 

Жумладан, адлия вазирининг буйруғи билан қўшимча 146 та нотариус (кўпайиш – 20 фоиз), 383 та нотариус ёрдамчиси (кўпайиш – 74 фоиз) ва 137 та нотариус котиби (кўпайиш –15 фоиз) штат бирликлари таъсис этилди. Шунингдек, 69 та янги давлат нотариал идоралари очилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур қўшимча штатларни сезиларли равишда оширишга вазирлик ташаббуси асосида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган нотариал идораларида ходимлар сонини белгилаш мезонлари мақбуллаштирилгандан кейин имкон яратилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда нотариуслар қанча пул ишлаб топиши маълум бўлганди.

Top