Жамият | 14:21 / 31.10.2018
49135
1 дақиқада ўқилади

ФВВ Тошкентдаги фожиа бўйича ўз тахминини билдирди

Фото: KUN.UZ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар ФВБдан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 30 октябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, «Гавҳар» МФЙ, Дилхуш кўчасида яшовчи 4 нафар фуқаролар вафот этганлиги ва 1 нафари касалхонага ётқизилганлиги аниқланган. 

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, тиббий кўрик ва текширув натижаларига кўра уларга «Овқатдан заҳарланиш» дастлабки ташхиси қўйилган.

Вафот этганлар:

1. А.А. 1996 й.т.
2. И.А. 2003 й.т.
3. Э.А. 2001 й.т.
4. Ф.А. 2012 й.т.

Жабрланган:

1. У.Х. 1976 й.т. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги фожиа бўйича ҳукумат комиссияси тузилгани, сабаблар ўрганилаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид