Спорт | 07:57 / 31.10.2018
25840
1 дақиқада ўқилади

Роналду «Олтин тўп» учун кимларни ўзига рақобатчи деб билишини айтди

Фото: Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2018 йилги «Олтин тўп» соврини учун курашда кимларни ўзига рақобатчи деб билиши ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда France Football хабар тарқатди.

«Менинг энг асосий рақибларим Салоҳ, Модрич, Гризманн, Варан ва Мбаппе бўлади. Умуман олганда, Франция термасининг барча аъзолари. Чунки улар бу йил жаҳон чемпиони бўлишди», - деган Роналду.

«Месси бу сафар номзодлар орасида бўладими-йўқми, буни билмайман. Аммо келинг, бошқа футболчилар ҳам биз Лео иккимиз уддалагандек 10 йил давомида шоҳсупада қола оладими, шуни кузатамиз», - дея қўшимча қилган португалиялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни France Football ўз таъсис этган нуфузли мукофот учун номзодларнинг 30 талик рўйхатини эълон қилган эди. Соврин соҳиби ким бўлиши 3 декабрь куни маълум бўлади.

Мавзуга оид