Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан бери олий навли ундан нон 51 фоизга қимматлашди
Фото: businessdataindex
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда олий навли ундан нон йил бошидан бери 50,9 фоизга қимматлашган. Сентябрь билан солиштирганда, октябрь ойида нон 2,5 фоизга, обинон 2,6 фоизга, буғдой уни 0,5 фоизга ўсди.
Нон маҳсулотлари нархларининг асосий қимматлашиши жорий йилнинг сентябрь ойида ўртача 10,9%га кўтарилганлиги қайд этилди. Октябрь ойи давомида эса нархларнинг кўтарилиши борасидаги тенденция сақланиб қолди.
15 сентябрдан Ўзбекистонда биринчи навли ундан қолипли нон сотишнинг янги тартиби жорий этилди - у талаб ва таклиф асосида шаклланувчи эркин бозор нархида сотила бошланди.
Бу ғалла, ун ва нон, шунингдек, мамлакатнинг донни қайта ишлаш саноатида бозор механизмларини жорий этиш мақсадида амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ октябрь ойида товарлар ва хизматлар нархи қанчага кўтарилгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:27
Ўзбекистонда ҳунармандлар тақсимоти: қайси ҳудуд олдинда?
15:43 / 14.02.2026
Ёшлардан кексагача: 2025 йилда туристлар ёши бўйича тақсимот эълон қилинди
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
16:06 / 13.02.2026