01:03 / 02.11.2018
29245

Туркманистон президенти штанга кўтариш бўйича маҳоратини кўрсатди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов вазирлар маҳкамаси йиғилишида ҳукумат аъзоларига штанга кўтаришдаги уқувини кўрсатди.  

“Туркманистон бугун” ахборот агентлигининг маълум қилишича, йиғилишда Туркманистонда 1-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик муҳокама қилинган. Йиғилиш давомида Бердимухамедовга мусобақанинг очилиш маросимига келиш таклифномаси, эсдалик белгилари ҳамда рамзий кўринишдаги штанга стержени топширилган.

Бердимухамедов олтин суви югуртирилган стерженни боши узра кўтариб, ўзининг спортдаги уқувларини намойиш қилган.

Ҳукумат аъзолари президентнинг бу хатти-ҳаракатларини қизғин олқишлашган.

Top