08:44 / 02.11.2018
5481

Златан Иброҳимович ўзи ҳақида яна бир китоб ёзди

Фото twitter.com/Ibra_official

“Лос-Анджелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Иброҳимович бир ҳафтадан кейин “Мен – футбол” деб аталган иккинчи китоби чиқишини эълон қилди. Китобнинг расмий тақдимоти 8 ноябрда бўлиб ўтади. 2011 йилда Иброҳимович болалиги ва футболчилик фаолияти бошланиши ҳақидаги “Мен – Златан” деган китобини чоп этганди.   

“Кейинги ҳафтада “Мен – футбол” деб номланган янги китобим чиқади. Бу китоб футболчи сифатидаги фаолиятим ҳақида бўлиб, уни устида ишлаш вақтида кўплаб завқ олдим. Китобда сизни кўплаб суратлар ҳамда мен ва мен билан ишлаган одамлардан олинган интервьюлар кутмоқда”, деб ёзган футболчи твиттерда.

 

Top