11:38 / 05.11.2018
6120

Хачанов Жоковични мағлуб этиб, Париж турнирида ғолиб бўлди

Фото: EPA

Россиялик теннисчи Карен Хачанов сербиялик Новак Жоковични мағлуб этиб, ATP Masters турнири ғолиби бўлди. 5,4 млн евро соврин жамғармасига эга бўлган мусобақа Парижда ташкил этилди. 4 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашув 7:5, 6:4 ҳисоби билан россиялик спортчи фойдасига ҳал бўлди. 

Таъкидлаш ўринли, дунёнинг 16-ракеткаси финалгача ATP рейтингининг Топ-10талигидан ўрин олган уч теннисчи – америкалик Жон Изнер, австриялик Доминик Тим ҳамда германиялик Александр Зверевдан устун келишга муваффақ бўлганди. 

Хачанов Жоковичнинг ғалабали юришига барҳам бериш билан ATP Masters турнири бўйича Рафаэль Надаль рекордини такрорлашга имкон бермади. Хачанов ғалабаси учун ташкилотчилар томонидан 973 480 евро пул мукофоти билан тақдирланди. 

 

Top