Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ яна Модричнинг Италияга трансфери ҳақида ёзмоқда. Бу сафар «Интер»гамас
«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич «Ювентус» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Испаниядаги нашрлар хабар тарқатмоқда.
Don Balon маълумотига кўра, «Ювентус» ушбу 33 ёшли хорватиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар жамоаси уни яримҳимоя чизғини кучайтира олади деб ҳисобламоқда.
Туринликлар Модрич Криштиану Роналду билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилишига ишонишмоқда. Ҳар иккаласи ҳам аввал «Реал» шарафини биргаликда муваффақиятли ҳимоя қилишган эди.
Бундан аввалроқ «Реал»нинг яна бир футболчиси, бразилиялик ҳимоячи Марсело «Ювентус»га келиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Айни пайтда, Модрич МЛС ва АПЛ клубларидан ҳам таклиф олган. Ёзда уни «Интер»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо Модрич «Реал»да қолишни маъқул кўрди.
Модрич жорий мавсумда «Реал» учун барча турнирлар доирасида 15 учрашувда майдонга тушди ва икки голга узатма берди.
Мавзуга оид
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
20:38 / 22.05.2025