Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун виза тўловини бекор қилди
Фото: Zoover
Таиланд Вазирлар Маҳкамаси бир қатор давлатлар, хусусан Ўзбекистон фуқаролари учун 2018 йил 1 декабрдан 2019 йил 31 январигача бўлган муддатга виза тўловини бекор қилишга розилик берди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри хабар берган.
Ҳукумат Таиландга 15 кун муддатга ташриф буюрувчи жами 21 та давлат фуқаролари учун 2000 бат (60 доллар)лик виза йиғимини икки ойга тўхтатиб туради. 1 декабрдан эътиборан Андорра, Бутан, Болгария, Хитой, Кипр, Эфиопия, Фижи, Ҳиндистон, Қозоғистон, Латвия, Литва, Мальдив, Мальта, Мавритания, Папуа – Янги Гвинея, Руминия, Сан-Марино, Саудия Арабистони, Тайван, Украина ва Ўзбекистон паспортига эга шахслар виза тўловисиз қироллик ҳудудига кириши мумкин.
Таиланд Иммаграция бюроси маълумотларига кўра, мамлакатга виза орқали кириб келувчи сайёҳлар сони 2016 йил январидан буён камайишда давом этмоқда. Ушбу ташаббус туристлар оқимини 30 фоизга оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Таъкидланишича, кириш рухсатномаси учун ундириладиган ҳақнинг бекор қилиниши мамлакатга хитойлик туристларни қайтариш чораси вазифасини ҳам бажаради. 47 киши қурбон бўлган Пхукетдаги кема ҳалокатидан сўнг Таиландга дунёда энг кўп аҳолига эга давлат фуқароларининг кириши камайиб кетган эди.
Баъзи тахминларга кўра, қиролликнинг ушбу ташаббуси натижасида йил охирига қадар Таиландга ташриф буюрувчи хорижликлар сони кутилганидан 2 миллионга ортиб, 40 миллион кишига етиши мумкин.
Мавзуга оид
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
13:50 / 14.01.2026
Таиландда поезд устига қурилиш крани қулади: ўнлаб қурбонлар бор
13:56 / 13.01.2026
Пхукетда катер кема билан тўқнашиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди
18:09 / 07.01.2026