16:13 / 12.11.2018
10126

«ЛХР»даги сайлов натижалари маълум бўлди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Ўзини мустақил деб эълон қилган «Луганск халқ республикаси» («ЛХР»)даги маҳаллий сайловларда бюллетенларнинг 100 фоизи қайта ишланди. Бу ҳақда РИА «Новости» «ЛХР» МСК раҳбари Елена Кравченкога асосан хабар бермоқда.

11 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда жами тўрт нафар номзод қатнашди. Энг кўп овозни «ЛХР» раҳбари вазифасини бажарувчи Леонид Пасечник қўлга киритгани айтилмоқда.

«Сайловчиларнинг 68,3 фоизи Леонид Иванович Пасечник учун овоз берган», - дея маълум қилди Кравченко.

Бундан ташқари, Пасечник бошчилик қиладиган «Мир Луганшчине» ҳаракати парламентга сайловларда 74,12% овоз олди.

Top