08:03 / 19.11.2018
7910

Apple раҳбари iPhone’дан камроқ фойдалана бошлаганини тан олди

Фото: Getty Images

Apple раҳбари Тим Кукнинг маълум қилишича, ўзининг iPhone смартфонидан камроқ фойдалана бошлади. Бу ҳақда Axios хабар қилмоқда.

«Менда бу телефондан фойдаланиш ҳолатлари тобора камайиб бормоқда», - деди Кук.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, кераксиз хабарномалардан ҳам воз кечган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Цукерберг Apple раҳбари билан уришиб қолгани, Facebook ходимларига айфонлардан фойдаланиш тақиқлангани хабар берилганди.

Top