Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Туризм бўйича биринчи халқаро инвестицион форум бошланди
Тошкент шаҳрида Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

I Халқаро туризм соҳасидаги инвестицион форум ташкилотчилари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси.

Форум дастуридан матбуот анжуманлари, «Чорвоқ», Samarkand city, «Қадимий Бухоро», Сурхондарё вилоятидаги кичик сайёҳлик ҳудудлари ташкил этиш бўйича лойиҳалар тақдимотини ўтказиш, шунингдек, мамлакат вилоятларига сафарларни ташкиллаштириш ўрин олган. Бу форум иштирокчиларининг инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятига эга, тақдим этилган лойиҳалар билан танишиши учун керак.

Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум якунлари бўйича инвесторлар ва туристик соҳа вакиллари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ҳамда меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:50
Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
22:32 / 17.12.2025
Тошкентнинг Сергели ва Юнусобод туманларига янги ҳоким тайинланди
22:17 / 17.12.2025