Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёлғон сўзлаётган одамни бурни ошкор қилиб қўйиши аниқланди
Одамнинг бурни ҳарорати ўзгариши унинг ёлғон сўзлаётганини ошкор қиларкан. Бундай хулосага Гранада университети олимлари келишди.
Олимлар тажриба ўтказиб, синалувчилар гуруҳига ўз яқинларини телефон орқали алдашни таклиф қилишган. Синалувчилар ортидан тепловизорлар ёрдамида кузатилган. Аниқланишича, инсон алдамоқчи бўлганда, бурни ҳарорати 1,2 градусга камайиб, пешонаси эса, аксинча, 1,5 градусга қизиган.
Олимларнинг фикрича, ҳароратнинг пасайишини ёлғон сўзлашга мажбур бўлаётган инсон ҳис қиладиган ҳаяжон келтириб чиқаради. Бундан ташқари, ёлғон сўзлаётган одамда ақлий иш кучаяди, бу эса пешона ҳароратининг ошишига олиб келади.
Мавзуга оид
18:29 / 04.10.2025
Стресснинг сезилмас манбаи: ёлғон гапириш ва уни яшириш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
11:17 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
12:01 / 24.03.2025
Ҳароратнинг кескин ўзгариши бўғимларга қандай таъсир қилиши айтилди
12:25 / 29.01.2025