15:40 / 21.11.2018
26069

Метро бекатларининг кириш жойларидаги назорат постлари олиб ташланмоқда

Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан биргаликда пастки қисмдаги Ички ишлар ходимларинг назорат пости аввалгидай ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

«Ҳозирда Ўзбекистон, Миллий боғ, Машинасозлар метро бекатларида ички ишлар ходимларининг хизмати тугатилди. Йил охирига қадар барча метро бекатларида ички ишлар ходимлари хизмати тугатилиши кўзда тутилган», дейилади хабарда.

Top