11:10 / 21.11.2018
32390

Жуда хавфли саратон билан курашда аспириннинг янги фойдаси аниқланди

Фото: iStock

Лидс университети олимларининг кўрсатишича, аспирин, шунингдек, эйкозапентаен кислота (EPA) ичак саратони хавфи юқори бўлган беморларда саратондан аввалги полиплар сонини камайтиради. Бу ҳақда MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада маълум қилинди.

Тадқиқотда Англиянинг 53та шифохонасида даволанаётган 700дан ортиқ бемор қатнашди, уларда колоноскопия жараёнида ичак саратони ривожланиш хавфи аниқланди. Барча кўнгиллилар даволаниш турига қараб тўрт гуруҳга бўлинди. Йил давомида ҳар куни иштирокчилар ёки 300 миллиграмм аспирин, ёки икки грамм EPA, ёхуд аспирин ва EPA бирикмаси ёки плацебони қабул қилишган.

Тадқиқот охирида аспирин қабул қилган кўнгиллиларда полиплар умумий сони 22 фоизга, EPA’дагиларда тўққиз фоизга камайди. Бироқ, улар ва плацебо гуруҳи ўртасидаги фарқ статистик жиҳатдан аҳамиятли эмас эди. Аммо, иккинчи гуруҳда ичакнинг чап қисмида полиплар сони 25 фоизга қисқарди.

Ичак саратони хавфли ўсимталарнинг энг кўп ўлим ҳолатига олиб келувчи туридир. Миллий текширув дастурига қарамай, 2014 йилда Англия ва Уэльсда ушбу касалликдан 16 минг киши вафот этди.

Top