17:59 / 23.11.2018
31668

ИИВ ижтимоий тармоқларда вазирлик номидан тарқатилган эълонга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “Барча фуқаролар диққатига! Шошилинч хабар! Ички ишлар вазирлиги қуйидаги баёнотни эълон қилади”, дея бошланувчи эълон тарқалди. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу эълон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмаган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда сохта эълон тарқатиш билан шуғулланган ижтимоий манбаларни аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар! Турли ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта маълумотларга ишонманг. Аниқ ва тўғри маълумотларни фақат расмий манбалардан олишингиз мумкин”, - дейилади хабарда. 

Top