Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликлар чегирмалар кунида 23 млрд доллар сарфлашди
Америкаликлар бу йилги “қора жума” деб аталувчи чегирмалар кунида 23 миллиард доллар сарфлашди, бу ўтган йилгига нисбатан тўққиз фоизга кўпроқ, деб хабар берди Mastercard тўлов тизими.
АҚШ миллий чакана савдо федерацияси маълумотларига кўра, бу йилги чегирмалар кунида арзонлаштирилган маҳсулотларни сотиб олиш учун 116 миллион нафар америкалик курашга киришган.
Ноябрь ойининг охирги жумасида ўтказиладиган “қора жума” анъанаси қандай пайдо бўлган? 1924 йилда Нью-Йоркдаги Macy's магазинлар тармоғи Шукрона куни муносабати билан Санта-Клаус иштирокида парад уюштирган. Парад вақтида савдо ҳажми ошганлиги қайд этилган ва шундан сўнг бу парад ҳар йили ўтказиладиган бўлган.
Кейинчалик кўплаб магазинлар мижозларни жалб этиш учун Шукрона кунининг эртасига катта чегирмаларни таклиф эта бошлаган.
“Қора жума” атамаси эса 1960-йилларда Филадельфия шаҳридаги полиция департаментида пайдо бўлган. Полициячилар ўша куни одам ва транспорт гавжумлиги боис зўриқиб ишлашгани учун бу кунни “қора жума” деб номлашган.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
23:24 / 04.02.2026
Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамоқ жазосини олди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
21:14 / 04.02.2026