Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
InSight қурилмаси Марсдан селфи жўнатди
26 ноябрда Марсга қўнган InSight тадқиқот қурилмаси Қизил сайёрадан иккинчи суратни юборди. Бу ҳақда NASA ахборот агентлиги маълум қилди.
“InSight қурилмасининг қўлидаги камера қурилма Қизил сайёрага қўнган кунидаёқ Марс сиртининг суратини олди”, дейилган хабарда.
NASA’нинг маълум қилишича, сурат Ерга ҳозирда Марс атрофида орбита бўйича ҳаракатланаётган Odyssey қурилмаси ёрдамида юборилган.
Аввалроқ қурилма Марсга қўниши билан у ердан илк суратни жўнатганди. Бироқ сурат қурилманинг чангланган ойнаси сабабли унча сифатли чиқмаган.
Автоматик бошқарилувчи InSight қурилмаси Марс томон 5 май куни учирилган ва узоқ давом этган парвоздан кейин 26 ноябрда Қизил сайёрага қўнди. Қурилма 2 йил давомида сайёранинг ички тузилиши ва таркибини ўрганиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
11:30 / 24.10.2025
Ой ва Марсдаги ҳаёт симуляциясининг тарихдаги энг йирик синови старт олди
08:00 / 20.10.2025
Маск Марсдаги колония учун минимал қанча киши керак бўлишини ҳисоблаб чиқди
21:44 / 26.09.2025