Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» энди йўқ - Президент фармони
Фуқаро авиацияси, жумладан, ерусти инфратузилмаси эксплуатациясининг ҳаддан зиёд монополлашуви бу соҳада хизмат кўрсатишнинг жаҳон даражасидан сезиларли ортда қолишига, шунингдек, мамлакатдаги айрим аэропортларнинг рентабеллигини йўқотишига олиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган тегишли фармонида айтилади.
Фармонга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади. МАК дирекция базасида «Uzbekistan Airways» АЖ, «Учувчилар мажмуаси» ДУК, «Ҳаво алоқалари бош агентлиги» ва «Ўзавиатехтаъминот» комплекси иш бошлаши кутилмоқда.
Ўзбекистондаги аэропортлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида «Uzbekistan Airports» АЖ фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда. Жамият ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш билан бирга, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, аэропорт инфратузилмасини яхшилаш билан машғул бўлади.
Шунингдек, аэропортлар ҳудудида замонавий савдо шохобчалар фаолиятини шакллантириш ва банк хизматларини ташкил этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.
Ҳужжатга кўра, миллий авиакомпания қошида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортни назорат қилиш бўйича) акциядорлик жамиятлари тузилиши белгилаб қўйилган ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025