00:07 / 29.11.2018
11480

Афғонистонда авиазарба оқибатида бир оиланинг 30 аъзоси ҳалок бўлди 

Фото: EPA\UPG

Афғонистоннинг Гилменд вилоятида ҳукумат кучларининг авиазарбаси оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали маълум қилди.

Таъкидланишича, авиазарба 27 ноябрда “Толибон” жангариларининг Гармсир туманида жойлашган қишлоқдаги позицияларига берилган. Ҳужум оқибатида жангарилар билан бирга тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган. 

Маҳаллий фуқаролардан бирининг айтишича, барча қурбонлар бир оиланинг аъзолари бўлган. Оиладан фақат бир киши – ўсмир тирик қолган. У вилоятдаги марказий шифохонага етказилган.

Top